18:58 / 07.02.2016
3549

Хитой Шимолий Корея элчисига ракета учирилиши муносабати билан норозилик билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ташувчи-ракетанинг учирилиши бўйича муносабатини билдириш мақсадида КХДРнинг Пекиндаги элчисини чақирди, дея хабар қилди РИА “Новости”.

“ХХР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лю Чжэньминь 7 февраль куни КХДРнинг Хитойдаги элчиси билан зудликда учрашув ўтказишга келишилди ва унга Пхеньян томонидан сунъий йўлдошни учириш мақсадида баллистик ракетадан фойдаланилганига нисбатан ХХР позицияси маълум қилинди”, - дейилади Хитой ТИВ хабарида.

Вазирликнинг қайд этишича, Хитой КХДРнинг баллистик ракеталар учиришига қарши чиқади.

Top