19:41 / 08.02.2016
2158

Обама маъмурияти Зика вируси билан курашиш учун конгрессдан 1,8 млрд доллар сўрамоқда

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти конгрессга Зика вируси билан курашиш учун 1,8 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Оқ уй хабарига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Даллас штатида жинсий алоқа орқали вирус билан касалланиш қайд этилган. Бу орада АҚШда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари бу касалланиш ҳолатининг аниқ сабаблари тергов қилинишини маълум қилишди.

Аввалроқ Флориданинг 4 та штатида Зика вируси туфайли фавқулодда вазият киритилгани маълум бўлганди. Таъкидланишича, Флоридада Зика вируси билан 9 киши касалланган. Шифокорларнинг фикрича, бу одамлар бошқа давлатларда бўлганда касалланган.

Шунингдек, АҚШлик спортчилар Зика вируси сабабли Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган 2016 йилги Олимпия ўйинларига боришдан воз кечишлари мумкинлиги маълум қилинганди.

Top