11:06 / 08.02.2016
2915

Ўзбекистон Жаҳон банкининг 14 млн долларлик кредитидан мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга сарфлайди

2016 йилда Ўзбекистон мева-сабзавотчиликни ривожлантириш ишига Жаҳон банкига қарашли Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган 14 млн доллар миқдоридаги маблағни йўналтиради.

2015 йил апрелида Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати 150 млн долларлик қарз тўғрисидаги келишувни имзолаган эди. Унга кўра, тикланиш ва тараққиёт банки мева-сабзавотчилик секторини молиялаштириши кўзда тутилган эди.

Ушбу соҳада ишлаётган фермерларнинг технологияларга эгалик қилиши, тегишли билимларни олиши ва бозорларга чиқиши осонлашади. Агросаноат секторидаги техник ва бошқарув салоҳияти оширилади, янги маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.

Top