16:52 / 08.02.2016
3257

Samsung қўлдаги томирлар орқали эгасини аниқлаш имконини берувчи соат ишлаб чиқармоқчи

Samsung вена қон томирларининг жойлашувига қараб, эгасини аниқлаш мумкин бўлган ақлли соатлар устида иш олиб бормоқда. Компания бу борада патент олиш учун АҚШ Патент ва савдо белгиси бошқармаси ариза топширган. Бу ҳақда идора расмий сайтида маълум қилинган.

Samsung берган аризага изоҳ беришича, вена қон томирлари чизмаси инсоннинг ички организмида жойлашган бўлиб, бармоқ излари ҳимоясидан кўра анча ишончли эканини ҳимоя воситасига айланиши мумкин. Яъни бармоқ излари каби уни сохталаштиришнинг деярли иложи бўлмайди.

Вена томирлари чизмасидан нусха олиш иккита ёритгич ва махсус камера ёрдамида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Агар соатдан икки ёки уч киши ишлатган тақдирда соат автоматик равишда фойдаланаётган эгасига хизмат кўрсатиши ва унинг электрон калитлари ва машина ёки уйининг калитлари учун фаоллашиши мумкин бўлади.

Top