18:05 / 08.02.2016
2599

Туркия қирғоқлари яқинида 22 қочқин чўкиб кетди

Туркиянинг Эгей денгизидаги соҳиллари яқинида Грецияга йўл олган қочқинлар бўлган қайиқ ағдарилиб кетди, дея хабар қилди Reuters турк қирғоқ ҳимояси хизматига таянган ҳолда.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 22 киши чўкиб кетди.

7 февраль куни 2016 йил бошидан бери Туркиядан Греция ороллари томон денгиз орқали 68 мингдан кўпроқ қочқин ўтган, дея хабар берган эди БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси (UNHCR). UNHCR маълумотларига кўра, 1 февралдан 6 февралгача Туркиядан Эгей денгизи орқали Грецияга 2870 муҳожир ўтган.

БМТ маълумотларига кўра, шу кунлари Туркиядан Грецияга ўтган кўпчилик муҳожирлар сурияликлар (55 фоиз) бўлган. Шунингдек, муҳожирлардан 25 фоизи Афғонистондан, 11 фоизи Ироқдан, 3 фоизи Покистондан бўлган. Бундан ташқари, йил бошидан бери денгиз орқали ўтишда камида 366 нафар одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Top