19:03 / 08.02.2016
5309

WSJ: НАТО гибрид урушга қарши стратегия ишлаб чиқмоқда

НАТО блок аъзоларига қарши гибрид уруш бошланган тақдирда қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштирадиган янги стратегия устида бош қотирмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.
Айтилишича, гибрид урушга қарши туришнинг янги стратегияси Варшавада ўтадиган июль саммитига қадар ҳозир бўлади. Унда душман давлатнинг босими остида альянс қандай қарор қабул қилиши лозимлиги кўрсатилган бўлади. Хусусан, чоралар доирасига хакерларга ва пропагандага қарши кураш, тез таъсир кучларини жойлаштириш киради.

Top