10:27 / 09.02.2016
4450

Беркли олимлари робот суварак ғоясини якунига етказдилар

Калифорниянинг Беркли университети олимлари CRAM лойиҳаси доирасида робот суварак устидаги ишларни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

CRAM (The compressible robot with articulated mechanisms – Бўлакланган механизмларга эга йиғилувчи робот) экзоскелет ва юмшоқ қопламага эга. Робот шакл ўзгартириши ва тор жойлардан ўтиб олиши мумкин бўлади, бу эса, масалан, қутқарув операцияларида асқатади. Лойиҳа қисман АҚШ армияси томонидан молиялаштирилмоқда.

Суваракбот ўзининг биологик прототипи сингари юқори бардошлидир. Суварак танасининг вазнидан юзлаб маротаба оғирроқ босимга чидаб бера олади. Бундан ташқари, у чекланган вертикал баландликда ҳам жуда тез ҳаракат қила олади.

Ушбу хоссаларнинг барини роботга кўчириш режалаштирилмоқда.

Top