22:01 / 09.02.2016
4967

Британиялик мечкай 18 дақиқа ичида 3 кг қуймоқни паққос туширди

Британиялик Адам Моран 3 кг қуймоқни еб битириш учун 18 дақиқаю 41 сония сарфлади. Бу ҳақда Metro хабар тарқатган.

Бу жараён тасвири YouTube порталига BeardMeatsFood номи билан жойлаштирилган. Моран бу ҳаракатини "Қуймоқлар куни" муносабати билан ўтказилган акцияда амалга оширган.

Қиролликнинг бу фуқароси ҳар йили ўтказиладиган "20 дақиқа ичида 20та қуймоқ" танловида иштирок этиб келади. У эндиликда бу борадаги энг яхши кўрсаткич эгасига айланди. У 20та қуймоқни паққос тушириш учун 18 дақиқани етказди ва ҳар бир қуймоқни ейиш учун ўртача 54 сония сарфлади.

Нашрнинг ёзишича, бундай тезлик билан 1 соатда 66та қуймоқни еб тугатиш мумкин.

Акция иштирокчиларига қуймоқлар билан биргаликда музқаймоқ ва ичимликлар берилган.

Ғолиб бўлган Моранга махсус футболка кийдирилган.

Бундан олдинроқ, испаниялик Адриа Вегрзин Вальс шаҳридаги танловда ғолиб бўлиш учун 3 кг пиёз истеъмол қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, 2015 йилда хотдогхўрлар ўртасида ўтказилган чемпионат ғолиби Мэтт Стоуни 12 пинт (деярли 5,7 литр) музқаймоқни 35 дақиқаю 40 сония ичида еб рекорд ўрнатган.

Top