23:55 / 09.02.2016
5740

Россиялик фазогир Халқаро коинот станцияси яқинида селфи тарзида суратга тушди

Роскосмос фазогири, ҳозирда Халқаро коинот станциясида (ХКС) бўлган Сергей Волков яна бир фазогир Юрий Маленченко билан 2016 йил 3 февралда очиқ коинотга чиққани суратларини интернетда чоп этди.

Маленченко ва Волковнинг ХКСдан ташқарида бўлишлари давомийлиги 4 соат 43 дақиқани ташкил қилди. Фазогирлар улар олдига қўйилган барча вазифаларни муваффақиятли бажаришди. Фазогирлар очиқ коинот шароитида органик ва биологик материаллар намуналарига нур тушишига жавоб берувчи моноблокни демонтаж қилдилар ва унинг ўрнига 2-сонли намуналар блокини ўрнатишди.

Бундан ташқари, ишлар бажарилиши олдидан фазогирлар станцияга 2015 йилда етказилган "ХКСга СМСлар, 70 мингта раҳмат" деб номланган флеш-картани очиқ коинотга учириб юбордилар.

Фазогирлар тушган суратларда ХКС конструкциясининг қисмлари ва бизнинг сайёрамизни кўриш мумкин. Юрий Маленченко ҳаттоки селфи тарзида суратга тушишга ҳам улгурган.

Top