19:49 / 09.02.2016
4566

Сербиялик генерал Толимир Гаага турмасида оламдан ўтди

Гаага маҳбусларни сақлаш марказида Сербия Республикаси армияси қўмондонининг ўринбосари Здравко Толимир қазо қилди, деб хабар беради ТАНЮГ агентлиги.

67 ёшли маҳбус нима сабабдан оламдан ўтгани аниқлаштирилмади. Серб армиясининг собиқ бош қўмондони Ратко Младичга ёрдамчи бўлган Толимир собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 1992-1995 йиллардаги Босния урушида босниялик серблар разведкаси ва конттразведкасига назоратчилик қилган генерал инсониятга қарши жиноятлар ҳамда ҳарбий жиноятларда, хусусан, Сребреница ва Жепа анклавларида мусулмонларни ёппасига қирғин қилишга алоқадорликда айбдор деб топилган эди.
У ўзининг айбини тан олмаганди.

Top