09:37 / 09.02.2016
4574

Сеул ер орбитасида Пхеньяннинг сунъий йўлдоши бўлган ракетани қайд этди

Шимолий Корея сунъий йўлдоши бўлган ракетасини ер орбитасига муваффақиятли равишда чиқарган. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги "Рёнҳап" агентлиги юқори мартабали амалдорга асосланиб, хабар берган.

Қайд этилишича, сунъий йўлдошнинг имкониятларини ўрганишнинг иложи бўлмаган.

Расмий Сеулнинг маълумотларига кўра, Пхеньян шундай ракетани 2012 йилда ҳам орбитага чиқарган, ўшанда унинг таъсир қилиш масофаси 12 минг км экани айтилганди.

Шунингдек, Шимолий Корея қитъалараро учувчи баллистик ракетанинг ҳаракатланишини таъминловчи технологияга эга эмаслиги таъкидланган.

Бундан олдинроқ, «Кванмёсон-4» сунъий йўлдоши бўлган ракета Сохэ космодромидан маҳаллий вақт билан 9:00 да учирилгани ва орадан 9 дақиқа ва 46 сония ўтиб, қурилмани белгиланган орбитага олиб чиққани ҳақида хабар берилганди. Сунъий йўлдошда Ерни кузатишга мўлжалланган телекоммуникация жиҳозлари ўрнатилгани айтилган.

Top