10:20 / 10.02.2016
3912

Daily Mail: Моуриньо дўстларига ўзининг «МЮ»га ўтиш масаласи ҳал қилиб бўлингани ҳақида айтди

«Челси» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда «МЮ»да иш бошлашига ишончи комил.

Daily Mail нашрининг хабар қилишича, 53 ёшли бу мутахассис дўстлари билан суҳбат вақтида «Олд Траффорд»да иш бошлаши бўйича савол аллқачон ҳал қилиб бўлингани ҳақида билдирган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтдаги бош мураббий Луи ван Гаалнинг шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Айни вақтда, 25 тур ўйинларидан кейин «Манчестер Юнайтед» 5-ўринда бормоқда. Жамоа турнир жадвали пешқадами «Лестер»дан 12 очко ортда қолиб кетган.

Луи ван Гаал: «МЮ» Моуриньо билан музокара ўтказаётганига ишонмайман

Луи ван Гаал журналистга: Моуриньо "МЮ"га келади дейсизми? Эртага мен ҳам сизни ишдан бўшатишларини сўрайман

Жозе Моуриньо: Тез орада ишга қайтаман

Top