18:04 / 10.02.2016
2828

Обама Конгрессга 4 трлн долларлик бюджет планини тақдим этди

АҚШ президенти Барак Обама 2017 бюджет йили учун федерал харажатлар режасини 4.1 трлн доллар қилиб белгилади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги. Янги бюджет йили октябрда бошланади.

Асосан республикачилардан иборат бўлган парламент демократ президентнинг ташаббусларидан кўпи қабул қилинмаслигига ишора бермоқда.

Жумладан, Обама бюджет камомадини 503 млрд долларга кўтаришни таклиф қилди, ўтган йили эса бу кўрсаткич 439 млрд долларни ташкил қилганди. Президент, шунингдек, ИШИДга қарши кураш харажатларини 50 фоизга ошириб, GPS мўлжалга эга 45 минг ақлли бомба харид қилишни таклиф қилмоқда.

Top