16:13 / 10.02.2016
8337

Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда илк NPK ўғитлар заводи қурилди

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси Самарқандда Samarkand-NPK ўғитлар заводини қуриб битирди. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимияти вакили маълум қилган.

NPK ўғитлар – бу азот, форфор ва калий моддаларини турли нисбатда бирлаштириган ўғит тури ҳисобланади.

“Самарқандкимё” АЖ асосида қурилган завод қуввати – йилига 240 минг тонна NPK ўғит ишлаб чиқаради. Қўшма корхона Хитойнинг Jiangsu Right Machinery Group Co., Ltd компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган эди.

“Самарқандкимё” АЖ 1954 йилда иш бошлаган. Ҳозирги вақтда завод қуввати — йилига 25 минг тонна аммофос ишлаб чиқаришга тенг.

“Ўзкимёсаноат” ДАЖ мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида, 2018 йилга қадар Навоий вилоятида қиймати 380 млн доллар бўлган завод қуришга қарор қилган. Завод қуввати йилига 145 минг тонна фосфорли, 150 минг тонна NPK ўғитлар ва 650 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Заводни Марказий Қизилқумда, фосфорит моддалар конида жойлаштириш режалаштирилган.

Top