20:01 / 11.02.2016
2716

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан бўлажак Ўзбекистон—АҚШ учрашувлари жадвалини муҳокама қилди

11 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайтида маълум қилинган.

Суҳбат давомида 19-21 январь кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Top