00:34 / 11.02.2016
8074

FT: Суриянинг келажаги унинг қўшнилари қўлида

Суриянинг келажаги катта жиҳатдан у билан қўшни давлатларга боғлиқ, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Яқин Шарқда саҳна олдида ўз шартларини диктовка қилаётган ҳудудий "актёрлар" турибди. Минтақадаги вазиятнинг ривожланиши келишмовчиликларга қарамасдан Сурияда ўз ҳаракатларини мувофиқлаштира олган Россия ва АҚШдан эмас, балки катта жиҳатда қўшни давлатларнинг муросага келиш уқуви ва истагига боғлиқ.

Таъкидланишича, яқин кунларгача Сурияда Россия авиацияси ва Сурия ҳукумат қўшинлари келишмаган ҳолда ҳаракат қилаётгандилар. Бироқ Башар Асад армиясининг Ҳалабдаги муваффақиятлари ҳамфикрликни йўлга қўйишга муваффақ бўлинганидан дарак беради.

Бироқ, Дамашқ тез орада ғалабага эришишга умид қилмаса бўлади, чунки муҳолиф кучлар қўшни давлатларга, мисол учун Туркия ва Саудия Арабистонига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Top