00:03 / 11.02.2016
4257

Озарбайжон президенти валюта операцияларига чеклов киритиш ҳақидаги қонунни имзоламади

Озарбайжон президенти ўзининг корнституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, мамлакат парламентига "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришларни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди, деб хабар бермоқда Trend нашри.

Президентнинг иқтисодий ислоҳотлар бўйича ёрдамчисининг маълум қилишича, тадбиркорларнинг кўплаб мурожаатига жавобан шундай қилинди.

Қонун 19 январда парламент томонидан қабул қилинган ва 1 февралдан кучга кириши керак эди.

Озарбайжон ҳукумати 50 минг доллардан ортиқ миқдордаги хорижий пул ўтказмаларига 20 фоиз миқдорида мажбурий бож киритмоқчи бўлган.

Бу қонун миллий валюта – манатнинг кескин қадрсизланиши ва 2015 йил декабрда манатнинг эркин курсига ўтиш билан боғлиқ мамлакатда бошланган саросимани тўхтатиш чораси сифатида қабул қилинганди.

Top