11:40 / 11.02.2016
4645

Қозоғистонда ҳайдовчилар ва қурувчиларга бўлган эҳтиёж ошиши кутилмоқда

Қозоғистонда яқин 5 йил ичида қурувчи ва ҳайдовчиларга бўлган талаб ошиб кетади, деб тахмин қилмоқда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги экспертлари.

“Биз транспорт соҳасидаги мутахассисларга бўлган талаб ошишини кутмоқдамиз. Масалан, транспорт воситалари ҳайдовчилари керак бўлади – 30 минг кишидан ортиқ, транспорт ишчилари касбига эҳтиёж эса 18.5 минг кишини ташкил қилади, локомотивлар машинистлари ва турдош касблар – 5.7 минг киши”, - деди вазир ўринбосари Биржан Нуримбетов 10 февраль куни ўтказилган брифинг чоғида.

Шунингдек, қурилиш секторида ҳам янги кадрларга эҳтиёж ортиши айтилмоқда.

“Яқин беш йил ичида 26 минг қурувчи-монтажчилар, 24 мингдан ортиқ ишчилар ва 20 минг кишилик малакасиз ишчи кучи керак бўлади. Бундан ташқари, 11 минг меъмор, муҳандис ва турдош касб эгаларига талаб бўлади”, - таъкидлади Нуримбетов.

Top