10:01 / 11.02.2016
2060

Тайвандаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 кишини ташкил этмоқда

6 февраль куни Тайванда юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 55 нафарга етди, жароҳат олганлар сони 500 нафардан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматдаги манбасига асосланиб, Kyodo агентлиги хабар берган.

Мутахассислар ҳодиса ҳудудларида қутқарув ва тозалаш ишларини давом эттиришмоқда. Айни вақтга келиб, 80 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

6,4 балли зилзила орол жанубидаги Тайнань шаҳрига катта талофат етказган. Шаҳардаги 17 қаватли "Вэйгуань" аҳоли турар жой биноси қулаб тушган. Харобалар остидан 213 киши чиқариб олинган, уларнинг 50 нафарга яқини жонсиз ҳолда топилганди.

Айни вақтда бу бинони қурган фирма раҳбарлари ҳибс қилинган. Прокуратура тергов-суриштирув ишларини бошлаган.

Тайванда юз берган зилзила қурбонлари сони 40 нафарга етди

Тайвандаги зилзиладан кейин 100дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

Top