00:01 / 12.02.2016
6034

АҚШлик олимлар гравитацион тўлқинларнинг мавжудлигини тасдиқлашди

АҚШлик олимлар гравитацион тўлқинларнинг мавжудлигини тасдиқлашди. Бу тўлқинларнинг мавжудлигини деярли 100 йил аввал физик олим Альберт Эйнштейн башорат қилганди. Бу ҳақда АҚШ Миллий фан жамғармаси маълум қилди.

Гравитацион тўлқинларнинг қидирилиши замонавий физиканинг энг йирик муаммоларидан бири ҳисобланади. Эйнштейннинг нисбийлик назариясига кўра, тезланиш билан ҳаракатланаётган исталган модда фазо-вақт тебраниши, яъни гравитацион тўлқин ҳосил қилади. Бу тебраниш объектнинг тезланиши ва вазни қанчалик юқори бўлса, шунча катта бўлади. Гравитацион кучларнинг бошқа фундаментал ўзаро таъсирлашувларга нисбатан кучсизлиги сабабли, бу тўлқинлар қайд қилиш жуда қийин бўладиган жуда кичик вазнга эга бўлишлари керак.

Top