23:17 / 12.02.2016
4361

Ироқ бош вазири: Туркия Ироққа рухсат олмай туриб қўшин юборган

Туркия ўтган йили Ироқ ҳукуматининг рухсатини олмай туриб Ироққа жанговор бўлинмаларини юборган, бунга йўл қўйиб бўлмайди, деб айтди Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида.

"Бизнинг ҳудудда хорижий қўшинлар, бўлинмалар, эронликлар, саудияликлар, иорданияликлар ва британиялик, америкаликлар йўқ. Бизда инструкторлар сифатида ҳаракат қилмоқчи бўлишга тайёр бўлган ҳарбийлар бор. Туркия бундан мустасно. У Ироқ ҳукуматининг рухсатисиз Ироққа қўшин юборди. Биз буни куракда турмайдиган ҳолат, деб ҳисоблаймиз", деб айтди ал-Ободий.

"Бизлар қўшнилармиз. Агар Ироққа ёрдам бермоқчи бўлсангиз, унда қандай ёрдам беришингизни биз ҳал қиламиз", деб таъкидлаб ўтди ал-Ободий.

2015 йилнинг декабри охирида Анқара Ироқ ҳудудига қўшин олиб киргани маълум бўлганди. Гап Ироққа Туркиянинг 150 нафар ҳарбийси ва 20 га яқин танкининг ташланиши ҳақида кетган. Туркиянинг таъкидлашича, буни Ироқ ўз жангчиларини террорчилар билан курашишга ўргатиш мақсадида сўраган.

Top