10:08 / 12.02.2016
2244

Каннаваро Саудиянинг «Ан-Наср» жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро билан шартномани бекор қилди.

42 ёшли италиялик мутахассис ўтган йилнинг октябрь ойидан буён клубни бошқариб келаётганди. Аммо жамоа унинг мураббийлигида ўсишга эриша олмади.

16 тур ўйинларидан кейин «Ан-Наср» турнир жадвалида 6-ўринда жойлашган.

Бундан олдинроқ Каннаваро «Ал-Аҳли» ва «Гуанчжоу Эвергранд» клубларида ишлаганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигасида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Top