08:48 / 13.02.2016
2453

Норвегия қироли Харальд Иккинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларини очиқ деб эълон қилди

Норвегия қироли Харальд Иккинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларини расман очиқ деб эълон қилди.

Норвегиянинг Лиллехаммерида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари очилиши маросимини шу ерда 1994 йили бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинлари каби "Лисгардсбаккен" чанғи трамплини қабул қилди. Маросим бошида Норвегия байроғи кўтарилди, сўнгра миллатлар паради бўлиб ўтди. Сўнгра Олимпиада байроғини аренага 6 нафар номдор спортчилар олиб чиқишди. Улар орасида фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони, кореялик Юна Ким ва афсонавий норвег чанғичиси Бьорн Дели ҳам бор эдилар. Маросим охирида одатдагидек Олимпия машъаласи ёқилди.

Ўсмирлар қишки Олимпиадаси 12-21 февраль кунлари Норвегиянинг Лиллехаммер, Осло, Хамар, Йевик ва Эйер шаҳарларида бўлиб ўтади. 71 та давлатдан 1,1 мингга яқин ёш спортчи 15 та спорт турида 70 та медаллар тўплами учун беллашадилар.

Top