10:10 / 13.02.2016
2464

ОАВ: КОНКАКАФ ФИФА президентлиги учун сайловда номзодлардан ҳеч бирини қўллаб-қувватламоқчи эмас

Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси ФИФА президентлиги учун сайловда номзодларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламоқчи эмас. Бу ҳақда World Football Insider нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ташкилот таркибидаги ҳар бир давлат алоҳида равишда ўз танловини амалга ошириши мумкин.

ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайлов ОФК раҳбари Шайх Салмон, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, ФИФАнинг собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳамда Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн иштирок этади. Сайлов 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.

Top