Тайваннинг жанубий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 108 нафарга етди, деб хабар бермоқда MDR Info нашри.
Қутқарув маркази маълумотларига кўра, яна 9 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди ва эҳтимол вайроналар остида қолаётган бўлишлари мумкин.
Тайваннинг жанубидаги Тайнань шаҳрида зилзила оқибатида 17-қаватли турар-жой биноси буткул қулаб тушганди. Унинг остида 200 дан 300 кишигача қолиб кетганди.