10:23 / 14.02.2016
3610

Майкл Оуэн: «Лестер» бу йили АПЛда ғолиб бўлиши ва кейинги мавсумда чемпионшипга тушиб кетиши ҳам мумкин

Англия терма жамоасининг собий футболчиси Майкл Оуэн юқори савиядаги футболчилар туманли альбиондаги кучли жамоаларни танлашлари, лекин кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашса ҳам «Лестер»га ўтишга рози бўлишмасликлари ҳақида айтиб ўтди.

«Шахсан мен бу вазиятда кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиши катта сўроқ остида бўлсада «Манчестер Юнайтед» ёки «Ливерпуль»ни танлаган бўлардим. Чунки, «Лестер» бу йил чемпион бўлсада, кейинги мавсумда лигадан тушиб кетиши эҳтимоли катта. Улар кейинги мавсумда ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришади.

Бу улар танлайдиган йўлга боғлиқ. Улар ЕЧЛда ишлаб топган пулларини ривожланиш учун сарфлашса яхши. Аммо улар пулларни ўзида олиб қолишни маъқул кўриб, Маҳрез ва бошқа етакчиларини йўқотишлари ҳам мумкин. Уларнинг таркиби «Юнайтед» ва «Ливерпуль»ники каби кучли эмас.

Лекин тан оламанки, улар мавсумни ажойиб тарзда ўтказишмоқда. Умид қиламанки, улар чемпионатда ғолиб чиқишади», — дейди Оуэн.

Top