15:57 / 14.02.2016
5112

Моуриньо "МЮ" ўзига шартнома таклиф қилмаётганидан норози бўлмоқда

"Челси" жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳалигача ўзига шартнома таклиф қилиш тугул, оғзаки келишувга эришиш учун ҳаракат қилмаётганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times хабар ёзган.

Хабарда айтилишича, мутахассис "МЮ"да ишлаш истаги туфайли бошқа жамоалардан бўлган таклифларни рад этиб келмоқда.

Бундан олдинроқ, унинг мавсум якунида манчестерликлар бошқарувида Луи ван Гаалнинг ўрнини эгаллаши аниқ бўлгани ва унга йилига 20 млн евро маош тайинланиши ҳақида хабарлар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассисга "Рома"дан ҳамда Хитой чемпионатидан таклифлар бўлганди.

Top