22:50 / 14.02.2016
5822

ОАВ: Туркия Сурия ҳудудларини ўққа тутишда давом этмоқда

Туркия армияси суриялик курдларнинг Суриядаги позицияларини ўққа тутмоқда, деб хабар бермоқда CNN Turk телеканали.

Ҳарбий манбалардаги маълумотларга кўра, 14 февралда Туркия қуролли кучлари Суриядаги курдлар позицияларини яна ўққа тутган.

Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваториясининг маълум қилишича, қурбонлар ҳақида маълумот олинган.

Бундан аввал Туркия Суриянинг Аъзас туманида курдлар позицияларига зарбалар беришни бошлаган.

Top