09:58 / 14.02.2016
4693

Пентагон Шимолий Корея томонидан қитъалараро ракета ишлаб чиқилиши тафсилотларини маълум қилди

Пентагоннинг АҚШ конгрессига берган ҳисоботидаги маълумотларга кўра, Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқишда давом этмоқда. Бу ракета "АҚШнинг қитъадаги қисмига етиб бориши мумкин". Бу ҳақда Bloomberg’даги манбага иқтибос келтирган ҳолда RNS нашри хабар бермоқда.

АҚШ мудофаа вазирлиги ҳисоботидаги маълумотларга кўра, Шимолий Корея лойиҳалаштираётган KN-08 ракетаси 5,5 минг километрдан кўпроқ узоқликка уча олади.

Таъкидланишича, Шимолий Корея айни вақтда ғилдиракли шасси негизида 6 та мобиль қурилмага эга.

Пентагонда таъкидланишича, бундай қурилмани кузатиш шахтада жойлашган учириш қурилмаларидан учирилувчи ракетани кузатишдан қийинроқ. Бироқ шунга қарамай, хавф даражаси KN-08 ракетасининг "қанчалик муваффақиятли лойиҳаланиши ва яратилишига" боғлиқ бўлади.

Top