17:01 / 14.02.2016
5513

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг талабалар турар жойида Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечаси бўлиб ўтди

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг талабалар турар жойида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган адабий кеча ташкиллаштирилди. Тадбирда ТДШИ “Шарқ филологияси” факультетининг декани Қудратилла Омонов Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ижоди ва ҳаёти ҳақида сўзлаб, “Навоий ҳамда Бобур асарларини ўқиган, ғоя ва қарашларини англаган одам ҳаётда кам бўлмаслигини”, айниқса, талабалик даврида бунга алоҳида ғайрат қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Анжуманда “Шарқ филологияси” факультетининг “Туркий тиллар” кафедраси мудири Жумали Шабанов сўз олди. Ўз маърузасини талабаларга викторина саволлари билан мурожаат қилишдан бошлади. Сўнг, Алишер Навоий ҳаёти ҳақидаги спектаклдан парча ижро этиб, Навоий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган бадиий дастур ҳам намойиш этилди. Айниқса, талабалар улуғ шоирларнинг ғазалларини турли тилларда ўқиб бергани барчага манзур бўлди.

Нафосат Зафарова
ТДШИ “Камолот” ЁИҲ БТ Кенгаши аъзоси

Top