15:25 / 15.02.2016
2511

Фарғона вилоятида ўтган йили 414 минг тонна мева, 783 минг тонна сабзавот етиштирилди

Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида мева-сабзавот етиштиришни янада кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши натижасида ҳосилдорлик ўсиб бормоқда.

Айни пайтда боғдорчилик йўналишидаги 4 минг 700, сабзавотчиликдаги 650 дан ортиқ фермер хўжалигида дала юмушлари қизғин. Ҳозирга қадар 14 минг гектар боғ оралари экишга тайёрланиб, 6 минг гектарга сабзавот экилди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Бундан ташқари, келажакжда боғдорчилик ва сабзавотчилик йўналишида 17 янги агрофирма ташкил этиш ва 1 миллион 800 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш режалаштирилган.

Top