20:20 / 15.02.2016
5788

Ўзбек олимлари маҳаллий хомашё асосида камқонлик касаллигини даволовчи препарат яратишди

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари маҳаллий хомашё асосида камқонлик касаллигини даволовчи эритим препаратини яратди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Ҳайвонларнинг безидан олинган ушбу шифо воситаси организмда темир моддаси етишмовчилигида юқори самарадорликка эга эканлиги аниқланди ва уни тиббиёт амалиётига қўллашга рухсат этилди.

«Эритим аналогларига кўра бир неча баробар самарадор жиҳатлари билан ажралиб туради. Унинг асосида муолажа ўтказилганда касалликни даволаш муддати бир неча баробар қисқарди ва беморнинг саломатлиги тез тикланиши маълум бўлди», — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Аббосхон Тўраев.

Кейинги йилларда институт олимлари яратган ўн бешдан зиёд инновацион ишланма тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига татбиқ этилди. Яна йигирмага яқин ишланма синовлардан муваффақиятли ўтди.

Институт олимлари томонидан айни пайтда давлат гранти асосида қирқдан зиёд фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар юзасидан илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Top