14:56 / 15.02.2016
2099

ТИВда Жазоир элчиси билан икки мамлакат кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди

2016 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Жазоир кун тартибининг амалий масалалари, шу жумладан икки томонлама тадбирларнинг жадвали ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Top