17:29 / 15.02.2016
3950

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида "Камолот" кубоги ўтказилди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент ирригация ва мелиорация институти бошланғич ташкилоти томонидан 2016 ўқув йилининг 8-12 февраль кунлари спортнинг футбол тури бўйича “Камолот” кубоги” мусобақаси институт босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг саралаш босқичида институтдаги қуйдаги факультетлар иштирок этишди:

* Гидромелиорация факультети;

* Сув хўжалигида менежмент факультети;

* Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети;

* Ирригация гидротехника иншоатларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультети;

* Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультети;

* Магистратура мутахассислиги жамоалари иштирок этишиб, кескин ва муросасиз бахсларни олиб боришди.

Саралаш босқичи 8-10 февраль кунлари бўлиб, унда иштирок этган жамоалар ўзларининг рақибларига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда ярим финал йўлланмаларни қўлга киритди.

Ярим финал баҳслари 11 февраль санасида бўлиб ўтган биринчи жуфтлигида Гидромелиорация факультети жамоаси - Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультети жамоаси учрашиб, унда биринчи жамоанинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети жамоаси - Ер тузиш ва ер кадастр факультети жамоаси билан курашга киришиб, ушбу ўйинда меҳмонлар 5-2 ҳисобини қайд этиб финалга чиқди.

Мусобақанинг финал ўйини 12 февраль санасида ўтказилди. Финалда Ер тузиш ва ер кадастр факультети жамоаси Гидромелиорация факультети жамоаси 2-3 ҳисобида ютқазди.

Мусобақаларни мингдан ортиқ талаба-ёшлар бевосита майдонда кузатиб боришди.

Финал ўйини якунида институт ўқув ишлари бўйича проректор Б.Мирзаев, маънавий-марифий ишлар бўйича проректор Қ.Шовазов ҳамда институт “Камолот” ЁИҲ БТ Кенгаши етакчиси У.Алимов томонидан ғолибларга ва совриндор ўрин соҳибларига диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Шундан сўнг ташкилотчилар томонидан ўйинларни ҳалоллик ва одиллик билан бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабалари Бобур Давидов, Жасур Абдуқодиров, Қаҳромон Норқобилов ҳамда Тошкент иррригация ва мелиорация институти Жисмоний тарбия кафедраси ассисенти Воҳид Махмудов ва институт иқтидорли талабаси Бахром Холхўжаев ҳам диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

“Камолот” кубоги Гидромелиорация факультети жамоаси сардори Шохрух Мусурмоновга топширилди.

Top