16:15 / 15.02.2016
2841

"Тошшаҳартрансхизмат" АК "WiFi-BUS" лойиҳаси синовининг дастлабки босқичи муваффақиятли ўтганини маълум қилди

Аввалроқ Тошкентдаги 14-йўналишдаги тўртта автобусда бепул Wi-Fi тармоғи ишлай бошлагани хабар қилинганди.

«WiFi-BUS» лойиҳаси доирасида 14-йўналишдаги тўртта автобус синов режимида интернет-ускуналар билан жиҳозланди

"Синовнинг дастлабки босқичи муваффақиятли кечди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад интернет тармоғига уланиш параметрларини текширишдан иборат бўлди" деб хабар қилади «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ахборот хизматига асосланиб, uz24.uz нашри.

Хабарга кўра, жорий йилнинг февраль - март ойида якуний синовларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Синовларнинг муваффақиятли натижаларидан сўнг лойиҳа тўлиқ кўламда ишга туширилади. «WiFi-BUS» ларда йўловчиларига бепул интернетдан фойдаланиши имконияти яратилади.

Тошкент автобусларида йўлга қўйилган Wi-Fi интернет тезлиги мобиль операторларникидан қолишмаяпти

Top