08:50 / 16.02.2016
2748

АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер яна бир бор «Грэмми» мукофоти лауреати бўлди

АҚШнинг собиқ президентларидан бири Жимми Картер яна бир марта «Грэмми» мукофотини олди. WALB телеканали орқали маълум қилинишича, унга бу мукофот «Ҳаётнинг баҳоси: 90 ёшдаги фикрлар» номли пластинкаси учун берилган.

Маълумот учун, Картер 2007 йилда ҳам бу мукофотни қўлга киритган, шунингдек 7 марта «Грэмми» учун номзод бўлган.

Ўтган йили АҚШнинг собиқ президентларидан яна бири Билл Клинтон ҳамда амалдаги президент Барак Обама шундай мукофот олганди. Бундан ташқари, Жон Кеннеди ва Франклин Рузвельтнинг нутқлари ёзилган пластинкалар ғолиб чиққан.

Жимми Картер - АҚШнинг 39-президенти саналади. У 1977 йилдан 1981 йилгача Оқ уй раҳбари бўлган. 2002 йилда у Нобел мукофоти лауреати бўлганди. Айни вақтда бу сиёсатчи 91 ёшда.

Top