17:05 / 16.02.2016
2606

Бухорода жазо муддатини ўтаб қайтганлар иш билан таъминланди

Ўзбекистон Респуликаси Президенти Ислом Каримов тақдимномасига биноан 2015 йил 3 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига кўра, Бухоро вилоятида ҳам ижтимоий хавфи унча катта бўлмаган жиноятларни содир этган ва бошқа тоифадаги шахсларга нисбатан амнистия акти қўлланилиб, жазодан озод этилди.

Ҳозирда уларнинг ҳаётга мослашуви ва ҳимоясига оид чораларни амалда рўёбга чиқариш бўйича махсус комиссия фаолият юритиб келмоқда. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ижтимоий ҳаётга тезроқ мослашуви ва жамиятда ўз ўрнини топиб олиши учун давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорликда ёрдам бераяпти.

Маълумотоларга кўра, даволанишга эҳтиёжи борлар амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилмоқда. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ёрдамида 100 га яқин киши иш билан таъминланди. Вояга етмаганлар эса ота-оналари, васийлар ва ҳомийлар назоратида. Бир неча ўсмир таълим муассасаларида ўқишини давом эттиради, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Top