08:08 / 16.02.2016
7185

Қирғизистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудида зилзила қайд этилди

Мутахассислар Қирғизистонда навбатдаги ер ости силкинишларини қайд этишди. Бу ҳақда қўшни Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг методологик-тажрибавий сейсмологик маркази сайтида маълум қилинган.

16 февраль кунига ўтар кечаси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 448 км жануби-ғарбдаги нуқтада, Қирғизистон ҳудудидаги Кала аҳоли турар жойи яқинида зилзила содир бўлган. Тошкўмир ва Мандуз пунктлари оралиғидаги, Ўзбекистон чегарасидан узоқ бўлмаган бу ҳудуддаги зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашганди.

Бу зилзила келтирган талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Top