21:29 / 16.02.2016
4784

Хосе Мария Мендез: Ўзбекистон футзал терма жамоаси "жонли тарих"га айланиши мумкин

Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез иштирок этди, деб хабар қилади «Stadion.uz» сайти.

«Эртанги учрашув қийин ва мураккаб кечишини биламиз. Ироқ терма жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олган клубдан 12 нафар футзалчи ташриф буюрган. Бу уларнинг кучини кўрсатиб турибди. Ироқ сафида кучли ўйинчилар бор. Ироқ ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳали ЖЧга чиқмаган. Ўз терма жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Эртага ғалаба қозониб, тарих яратишга ҳаракат қиламиз.

Сафимиздаги шамоллаб қолган футзалчилар соғайишди. Улар албатта ўйнашади.

Терма жамоамиз ўйинини кучайиб боряпти. Ҳозир энг юқори формадамиз деб айта олмайман. Ғалаба қозониш учун барча чорани ишга соламиз.

Пенальтилар сериясида рақибнинг қайси ўйинчилари пенальти тепишини ва қайси посбони дарвозани қўриқлашини олдиндан билиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо буни ҳар доим ҳам билишнинг иложи йўқ. Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиз», — деди Ўзбекистон футзал термаси устози.

Top