19:50 / 17.02.2016
2657

Эронда банклар SWIFT тизимига қайта уланяпти

Теҳрондаги санкция бекор қилингач, Эрондаги бир қатор банклар яна SWIFT халқаро тўлов тизимига қайта уланишди.

"2012 йилнинг март ойида мамлакатга нисбатан ядро дастури туфайли халқаро санкция кучайтирилгач, Эрон банклари SWIFT тизимидан узиб қўйилган эди", дейилади Reuters хабарида.

SWIFT вакиллари банкларнинг аксарияти тизимга қайта уланган, қолганларида ҳам уланиш учун ҳаракатлар бошланганини билдиришди. Лекин ташкилот айнан қайси банклар уланганини маълум қилмади.

Top