11:12 / 17.02.2016
9265

Леонардо ди Каприо “Оскар” ололмаганидан ғазабда!

«Оскар» мукофотини бир неча йиллардан буён қўлга кирита олмаётган актёр Леонардо ди Каприога бағишлаб Лондоннинг The Line студияси Red Carpet Rampage («Қизил йўлакдаги ғазаб») номли браузер видеоўйинини яратди.

Ўйин раннер (“қочиш-қувлаш”) шаклида бўлиб, унинг мазмуни бўйича Лео ўзи эришолмаган статуэтка ортидан қувлайди, қувиш чоғида бошқа мукофотларни олади ва папарациядан қочади.

Ўйин давомида актёр ўзи иштирок этган фильмлар ҳамда “Оскар” мукофотига тааллуқли турли ҳазилларга дуч келиш мумкин.
Югуриш пайтида мукофотнинг бошқа номзодлари — Стив Жобс кўринишидаги Майкл Фассбендер ва астронавт образидаги Мэтт Дэймонни ҳам учратиш мумкин.

Top