09:20 / 17.02.2016
4597

"Локомотив" футболчиси "Фенербаҳче"га қарши ўйин сўнгида туркларга Путин сурати туширилган майкасини кўрсатди

Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳимоячиси Дмитрий Тарасов Европа Лигасининг нимчорак финали доирасида Туркиянинг "Фенербаҳче" жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан кейин (0:2) либосини ечди ва Россия президенти Владимир Путин сурати туширилган ички майкасида майдон бўйлаб юрди.

Майкада Путиннинг сурати остида "энг хушмуомала президент" ёзуви ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Сурия ва Туркия чегарасида Россияга тегишли самолёт турклар томонидан уриб туширилгач, икки мамлакат ўртасида зиддият пайдо бўлган, Россия Туркияга қарши бир қатор санкциялар жорий этганди.

Истанбулдаги ўйин олдидан мезбон жамоа раҳбарияти мухлислардан футболга сиёсатни аралаштирмасликни сўради.

Лекин ўйин ўтказилаётган стадионга кириб келаётган россияликлар автобусига маҳаллий мухлислар томонидан тошлар отилди.

Top