08:17 / 18.02.2016
3419

"Барселона" Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинида "Спортинг Хихон" жамоасини енгди

"Барселона" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этгани учун Испания чемпионатининг декабрь ойида бўлиб ўтган 16 туридан қолдирилган Хихоннинг "Спортинг" жамоасига қарши сафар ўйинини 17 февраль оқшомида ўтказди. Бу ўйинда каталонияликлар ишончли ҳисобда ғалабага эришишди.

Дастлаб Лионель Месси 25 дақиқада ҳисобни очди ва ўзининг Ла Лигадаги голлари сонини 300тага етказиб олди. 2 дақиқадан кейин мезбонлар вакили Кастро ҳисобни тенглаштирди. 31 дақиқада эса Месси яна бир гол уриб, жамоасини олдинга бошлади 2:1.

Иккинчи бўлимда, ўйиннинг 62 дақиқасида Луис Суарес мезбонлар дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасида хато қилди. Лекин унинг ўзи 5 дақиқа ўтгач гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди ва бу ўйиндаги якуний ҳисоб бўлди.

Шу тариқа, каталонияликлар барча мусобақаларда кетма-кет 31-ўйинда мағлуб бўлишмади ва жамоа ўз рекордини янгилашди.

Аввалги энг яхши натижа Хосеп Гвардиола бошчилигида 2010/11 йилги (28та ўйин) мавсумда ўрнатилганди.

Луис Энрике бошчилигидаги жамоа сўнгги марта 2015 йилнинг 3 октябрь кунида “Севилья”дан (1:2) мағлуб бўлганди.

Эндиликда Луис Энрике шогирдлари 60 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўриндаги "Атлетико"ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. Мадриднинг яна бир жамоаси "Реал" ҳисобидаги очколар сони эса 53та.

Испания чемпионати
16-турнинг қолдирилган ўйини
Спортинг Хихон – Барселона 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 25 Месси, 1:1 – 27 Кастро, 1:2 – 31 Месси, 1:3 – 67 Суарес.
Спортинг – Куэльяр, Лора, Лихновски, Хорхе Мере, Канелья, Маскарель, Касес, Перес (Лопес, 68), Халилович, Менендес (Баррера, 74), Кастро (Джони, 68).
Барселона – Браво, Алеиш Видаль, Пике (Бартра, 81), Матье, Адриано, Ракитич, Бускетс (Маскерано, 80), Туран, Месси, Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Хорхе Мере (61), Бускетс (78), Канелья (90).

Месси "Спортинг Хихон"га қарши учрашувда Ла-лигадаги 300-голини урди

Top