15:22 / 18.02.2016
3143

Довудўғли Ироқдаги курдларнинг етакчилари йўқ қилингани ҳақида маълум қилди

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Ироқ шимолида курдларга қарши амалга оширилган амалиётлар натижасида 60-70 нафар жангари йўқ қилингани ҳақида ҳисобот берди. Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, бу ҳужумлар орқали бартараф этилганлар орасида "Курдистон ишчилар партияси" етакчилари ҳам бўлган.

Унинг айтишича, Туркия Сурия шимолидаги курдларга, хусусан "Мустақил халқ мудофаа кучлари" (YPG) ташкилоти марраларига ҳам зарбалар беради.

Бундан олдинроқ, 17 февраль куни Анқарада содир этилган теракт "Курдистон ишчилар партияси" қаноти ҳисобланган суриялик курдлар томонидан амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Top