18:14 / 18.02.2016
2400

ГФРда муҳожирлар иштирокидаги жиноятлар миқдори икки баробар ошди

Германия полициясининг махфий маълумотлари очиқланишидан кейин маълум бўлишича, мамлакатда содир этган жиноятлар сони 2015 йилда деярли икки баробарга ошган.

"Германия Федератив Республикаси 2015 йилда 1,1 миллионга яқин қочқинни қабул қилган эди. Шу йили муҳожирлар томонидан амалга оширилган 208 минг 344та жиноят қайд этилган. Бу 2014 йилдагига нисбатан 92мингтага кўп. Энг кўп қонунбузарлар сурияликлар, албанияликлар ва косоволиклардир", деб хабар беради Bild нашри.

Муҳожирлар асосан “Ўғирлик”, “Босқинчилик ва фирибгарлик”,”Чегарадан ноқонуний ўтиш” моддаларига тегишли қоидабузарликни амалга оширишган.

Бундан ташқари, террористик актларга алоқадор жиноятлар сони ҳам ўсмоқда. Қочқинларнинг чет давлатларда террористик ташкилотлар боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида 266та ариза келиб тушган.

Top