20:45 / 18.02.2016
5419

Мия операциясида виртуал реаллик мувафақиятли қўлланилди

Нейрожарроҳликда шундай операциялар бўладики, бемор ўз ҳушида қолиши билан бирга, жарроҳнинг ишида ҳам қатнашиши талаб этилади.

Мияда ҳар хил функцияларни бажарувчи бир неча ўнлаб қатламлар бўлгани учун, нейрожарроҳлар тасодифан миянинг бошқа соғлом тўқималарига тегиб кетмаслик учун, уларнинг жойлашган жойларини аниқ билишлари керак бўлади.

Франция ғарбида жойлашган Анже шаҳри госпиталида виртуал реаллик шлеми ёрдамида мия операцияси амалга оширилди.

VR-шлем бемор бош миядасидаги бир неча функционал марказларни аниқлашга катта ёрдам берди. Албатта, бу амалиётни VR-шлемсиз ҳам амалга оширса бўлади, аммо бу қурилма мазкур жараённи бир қадар осонлаштиришга ҳисса қўшади. Бемор айни вақтда нима кўраётганини айтиши билан, жарроҳлар миядаги ҳар қандай майда ўзгаришларни пайқайдилар ва шунга яраша иш кўрадилар.

Хабар қилинишича, Анже госпиталида бош мия устидаги операция муваффақиятли якунланган. Беморнинг кўришига жавоб берувчи қатламидаги ўсма олиб ташланган. Бемор соғая бошлагани қайд этилган.

Top