13:57 / 18.02.2016
2671

Москва метросига автопилотда юрувчи поезд қўйилди

Москва метроси "Кольцевой" йўналишда автопилотда бошқариладиган поезд ҳаракатини бошлади. Бу ҳақда RNS хабар берди. 

Москва ҳукамати ва ҳокими расмий портали аниқлик киритишича, машинист ўз кабинасида бўлади, лекин асосий бошқарув амалларини автопилот бажаради.

Поездни тўхтатишни электрон тизим ҳал қилади, ҳаракатга келтиришни эса фақат машинист амалга ошира олади. Бундан ташқари, машинист фавқулодда вазиятлар хавфи остида поезд бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Ҳозирда йўналишда фақат 1та поезд ҳаракатланмоқда, лекин метрополитен яқин вақтлар ичида яна икки таркибни қўшишини маълум қилган.

Автопилотда ҳаракатланувчи поезд 2015 йилда йўловчиларсиз синовдан ўтказилган эди.

Top