23:50 / 19.02.2016
3715

АҚШ ҳукумати вақтинчалик ховербордларни тақиқлаб қўйди

АҚШнинг истеъмолчилик товарлари хавфсизлиги комиссияси ховербордларнинг фойдаланувчилар саломатлигига хавф солишини аниқлаш бўйича кўп ой давом этган тадқиқотлардан кейин бу ҳаракатланиш қурилмасини хавфсиз эмас, деб топди, деб хабар бермоқда Mashable нашри.

Маълумот учун, ховерборд магнит ёстиқчасида муаллақ ҳолда ҳаракатланувчи скейтборд кўринишидаги қурилма.

Комиссия ховербордлар учун янги хавфсизлик стандартларини ишлаб чиқди ва барча ишлаб чиқарувчи компаниялар ва чакана савдо компанияларини ховербордларни вақтинчалик сотувдан олиб туриш мажбуриятини юклади, чунки у айни вақтда тегишли хавфсизлик сертификатига эга эмас.

Агар компаниялар ўз мажбуриятларни бажармаса, уларга ховербордларни тўлиқ мусодара қилиш хавф солади.

Таъкидланишича, бу мажбурият нафақат ховербордларга, балки барча ўзи мувозанатланувчи, жумладан бир ғилдиракли кўринишдаги скутерларга ҳам тааллуқлидир.

Top