10:14 / 19.02.2016
2483

Жанубий Суданда БМТ қароргоҳига уюштирилган ҳужум туфайли 18 киши ҳалок бўлди

Жанубий Судандаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган БМТ қароргоҳига ҳужум уюштирилиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди ва 36 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти ходимлари бўлишган. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

Ҳужумдан жароҳатланганларнинг 25 нафарида ўқдан жароҳатланиш қайд этилган. Малакаль лагерида жами 40 минг нафарга яқин киши бўлиб, улар мамлакатнинг турли ҳудудларидан кўмак истаб келишган.

Ташкилот бу ҳужумни қаттиқ қоралаб чиқди ва жангарилардан тинч аҳолини қирғин қилишни тўхтатишни талаб қилди. Бундан ташқари, MSF қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам тинч аҳоли вакилларига қилинган ҳужумни қаттиқ қоралаган ва бу каби ҳаракатлар ҳарбий жиноят сифатида қаралишини эслатиб ўтган.

Top