16:28 / 19.02.2016
2451

Mercedes-Benz АҚШда зарарли чиқиндилар кўрсаткичини ўзгартириб кўрсатишда айбланди

Америкада немис авто корхонаси Mercedes-Benz`ни у ишлаб чиқарган машиналарнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражаси белгиланган чегарадан ортиқ, дея айблашди.

"Даъво аризасида кўрсатилишича, BlueTec технологиясида ясалган дизель моторли 14 автомобиль моделлари расмий ҳужжатларда кўрсатилгандан кўра кўпроқ азот оксиди чиқаради", деб хабар беради Deutsche Welle.

BlueTec технологияси дизель моторлари ўртасида энг тозаси деган фикр янглиш ва хатодир, дея таъкидланган даъво аризасида. 

Уларнинг фикрича, бу машиналар АҚШда белгиланган чегарадан 19 баробар кўп азот оксиди чиқаради. Қолаверса, 10 градус Цельсийдан паст ҳароратда ишлаган мотор бу нормани 65 баробарга бузади.

Ўз навбатида Mercedes-Benz вакиллари даъво қилишга ҳеч қандай асос йўқлигини, улар кўрсаткичларни ўзгартиришмагани ва машиналарининг ҳамма моделлари ўрнатилган нормалар асосида ишлаб чиқарилганини айтишмоқда. Компанияда бўлиб ўтажак судда ўзларини ҳимоя қилиш учун тайёргарлик кўришяпти.

Top